Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сон қарорига асосан Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 дона 12 метрли электробуслар харид қилиш белгиланган.
Хитойнинг “Хиамен Кинг Лонг Унитед Аутомотиве Индустрй Cо., Лтд” компанияси ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ўртасида тузилган шартномага асосан 200 дона «Кинг Лонг” русумли ўта катта сиғимли автобусларни ишлаб чиқариш жадал давом этмоқда.
Куни кеча компания томонидан 18 метрли табиий газда ишлайдиган автобусларнинг даслабки партиясини ишлаб чиқариш жараёнлари якунланди.Мазкур автобуслар март-апрел ойлари давомида Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилмоқда