- Advertisement -
Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” стадионида Футбол бўйича 2023 йилги Ўзбекистон Республикаси Суперлига жамоалари ўртасида XХХII Миллий чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди деб хабар бермоқда Ўз.А.
Старт олган жорий йилги чемпионатда наманганликларнинг режалари улкан. Асосий мақсад – “Навбаҳор” брендини қайта шакллантириш ва жамоанинг шонли даврини қайтаришдан иборатдир.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси Президенти Шавкат Абдураззоқов иштирок этди ва барча жамоаларга янги мавсум олдидан омад тилади.