«Белдерсой – Чимён – Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича лойиҳа офиси» давлат унитар корхонаси томонидан эълон қилинган Франция ғазначилиги иштирокидаги «Чимён туристик зонасини қуриш» лойиҳаси доирасида «Чимён» умуммавсумий оромгоҳи объектларини лойиҳалаш, тадқиқ қилиш, қуриш, жиҳозлар етказиб бериш, ўрнатиш ва созлаш-ишга тушириш ишларини олиб бориш юзасидан 1-, 6- сонли лотлар бўйича очиқ танлов якунланди
Чимёндаги лойиҳани амалга ошириш натижасида мамлакатимиз аҳолисига ҳам, хорижлик меҳмонларга ҳам очиқ ҳавода ҳордиқ чиқаришнинг ҳар хил турларини таклиф этадиган халқаро даражадаги умуммавсум мажмуаси ташкил этилади.
Ушбу йирик ташаббусдан кўзланган мақсад халқаро миқёсдаги умуммавсумий курорт, сайёҳлик жойлари ва турли кўнгилочар аттракционлар ҳамда осма ёлларга эга янги туристик мажмуаларни қуриш орқали ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, Тошкент вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида оммавий спортни рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва янги иш ўринлари ташкил қилишдир.
Меҳмонхона мажмуалари ва коттежлар қуришни ташкил қилиш ер участкаларини турли лотларга бўлиш (тасдиқланган дизайн-коди билан) ва яқин келажакда қизиқиш билдирган инвесторларга сотиш учун «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида жойлаштириш орқали амалга ошириш кўзда тутилган.