Доха шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи давом этмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида дастлабки саралаш баҳслари ўтказилди.
Аҳамиятлиси, унда ҳамюртимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимизнинг икки чиқиши жами 12.899 балл билан баҳоланди. Бу саралаш дастуридаги тўртинчи натижа бўлди.
Афсуски, Дилдора Арипова икки тўсин, Абдулазиз Мирвалиев халқа ва эркин машқ, Равшан Комилжонов эркин машқ, Котбусда ўтган турнир ғолиби Абдулла Азимовнинг от устидаги чиқиши медаллар учун курашни давом эттиришга етарли бўлмади. Бугун яна бир қатор йўналишларда саралаш баҳслари давом этади.