20-26 февраль кунлари Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро «Странжа» турнири бўлиб ўтди.»Кичик жаҳон чемпионати» сифатида эътироф этиладиган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 18 та медаль (7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Турнирда муваффақиятли қатнашган боксчиларимиз бугун юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.
Кутиб олиш жараёнида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев, федерация мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Манба:Olamsport