Мавлуд Тифиевнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди. Ўзбекистонлик таниқли муайтай устаси Мавлуд Тифиев доғистонлик Алаверди Рамазановга қарши ONE FC’даги иккинчи жангини қачон ўтказишини Olamsport.com сайти маълум қилди.
Унга кўра, Тифиев 10 март куни ONE Championship: One Friday Fights 8 турнирида доғистонлик жангчига қарши ўтказади.
Мавлуд Тифиев 20 январь куни ONE FC лигасидаги дебют жангида таиландлик Муангтай Саенчайга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди.
Babyface Killer номи билан машҳур бўлган Алаверди Рамазанов профессионал муайтай бўйича жаҳон чемпиони, 12 карра Россия чемпиони ҳисобланади. У ONE Championship турниридаги илк жангини 2018 йилнинг 6 октябрь куни таиландлик Петчморакота Петчиндига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучганди.