Хабарингиз бор, Сербиянинг Белград шаҳрида 18-20 ёшлилар ва катталар ўртасида ММА бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугунга келиб, 2 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритди.
Жумладан, 18-20 ёшгача бўлганлар ўртасида Жаҳонгир Қорабоев ҳамда Фарруҳ Мадаминов шогирдлари, «Karabayev Team» клуби аъзолари, -120,2 кг вазн тоифасидаги Асрор Анваржонов барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионатида тенгсиз деб топилган бўлса, +120,2 кг вазнда Муҳаммадали Турғунтошев ҳам ҳамма жангда ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.
Бугун яна юртдошларимиз иштирокидаги финал жанглари бўлиб ўтади. Батафсил маълумотларни тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз.