15.1 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзмиллийбанкнинг Solfy муддатли тўлов картаси билан шоппинг янада фойдали бўлмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзмиллийбанк Solfy муддатли тўлов картасининг афзалликлари, карта қандай ишлаши ва уни қаерда расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Solfy картаси – ҳамкор дўконларнинг кенг тармоғида 12 ойгача муддатли тўлов асосида фоизсиз ва дастлабки тўловларсиз харидларни амалга оширишдир. Хеч қандай яширин тўловлар, комиссия ёки ортиқча тўловлар мавжуд эмас. 

Solfy билан сиз маиший техника, поябзал, кийим-кечак, аксессуарлар, ички кийимлар, косметика ва парфюмерия, заргарлик буюмлари, болалар маҳсулотлари, озиқ-овқат, мебель, қурилиш моллари, мусиқа асбоблари, ошхона анжомлари, автомобиллар ва бошқа кўплаб турдаги харидларни амалга оширишингиз мумкин.

Solfy ҳамкорлари орасида Makro супермаркетлар тармоғи, My Taxi, Yaponamama ресторанлар тармоғи, Avva, турли савдо ва кўнгилочар марказлар ва бошқалар мавжуд. 

Ҳамкорларнинг тўлиқ рўйхати билан Solfy мобил иловаси ёки сайт орқали билиб олишингиз мумкин. Уларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Solfy картаси қандай ишлайди

Ҳеч қандай қўшимча ҳужжатларни расмийлаштириш ёки тўловларни фаоллаштириш шарт эмас. Ҳамкор дўконларда маҳсулот ёки хизматни танлаш ва Solfy картаси билан тўлов амалга ошириш кифоя.

Барча харидлар ҳеч қандай қўшимча қадамларсиз автоматик равишда муддатли тўлов асосида амалга оширилади. Дўкон дарҳол товарнинг тўлиқ қийматини банкдан олади, харидор эса белгиланган муддат давомида харид қийматини тенг қисмларда бўлиб қайтаради. 

Мисол тариқасида кўрсак, истеъмолчи Solfy картаси орқали 1 миллион сўмлик телевизор харид қилди. Дўкон тўрт ойлик муддатли тўлов тақдим этади (ҳар бир дўконнинг ўз муддати бўлиши мумкин). Ушбу харид ойига 250 000 сўмдан тўртта тенг қисмга бўлинган бўлиб, кейинги ойдан бошлаб тўлаш лозим бўлади.

Агар истеъмолчи ой давомида бир нечта харидларни амалга оширган бўлса у ҳолда улар учун тўловлар қулай тарзда ягона тўловга бирлаштирилади. Ҳар бир харид учун тўлов тақвимини ёдда сақлаш шарт эмас. Тўлов санаси ва миқдори ҳақидаги барча маълумотларни ҳар доим Solfy мобил иловаси орқали кўриш мумкин.

Муддатли тўлов асосидаги харидлар учун ҳамкор дўконни қандай топиш мумкин

Ҳамкор дўконларни сиз мобил илова ёки Solfy сайти орқали, шунингдек, дўконлар ёки кассага кириш жойида Solfy маркали стикерлар орқали топишингиз мумкин. 

Solfy картасини қаердан олсам бўлади

Карта олиш учун Solfy мобил иловасида онлайн ариза топширишингиз мумкин. Бунинг учун сизга фақат паспорт керак.

Рўйхатдан ўтиб, расмийлаштириш якунлангандан сўнг карта эгаси карта тайёрлиги тўғрисида билдиришнома олади ва картани банкнинг энг яқин филиалларининг биридан олиши мумкин бўлади.

Solfy иловаси iOS ва Android учун мавжуд.

Қўшимча саволлар учун (+998) 78-777-72-72 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин 

Реклама ҳуқуқи асосида 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×