11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Шахмат: Халқаро турнир қайноқ нуқтага яқинлашди, ҳамюртларимизнинг ғолиблик имконияти қандай?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Нидерландияда давом этаётган “Tata Steel Chess” халқаро турнири ўз ғолиб ва совриндорларини аниқлаш нуқтасига тобора яқинлашмоқда. “Мастерс” ва “Челленжер” гуруҳидаги баҳсларнинг 10 та тури ортда қолди. Ҳар икки гуруҳда кимлар асосий ўринлар учун курашиши деярли маълум бўлиб қолди.

Халқаро турнирнинг “Мастерс” гуруҳида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда бораётган нидерландиялик Аниш Гири 6,5, норвегиялик Магнус Карлсен ва америкалик Уэсли Со 6, АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Левон Аронян ва Фабиано Каруана 5,5, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнананда ва венгриялик Ричард Раппорт 5 ҳамда хитойлик Дин Лижэнь 4,5 очко билан ғолибликка даъвогарлигини давом эттирмоқда.

Воқеалар ривожи қай тарзда давом этиши бугунги 11-тур ва эртанги 12-тур баҳсларига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Айнан, бугун 27 январь куни гуруҳдаги асосий ўйинлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, унда қора доналарда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳаракатланадиган Аниш Гирига қарши кураш олиб боради. Шунингдек, Магнус Карлсен – Уэсли Со, Левон Аронян ва Фабиано Каруана “дуэль”лари ҳам кўп масалаларни ойдинлаштиради.

Шу ўринда айтиш лозим, Нодирбекдан мағлуб бўлган амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен “Tata Steel Chess” халқаро турнирининг кейинги тўртта турнинг учтасида ғалабага эришди. Бу эса баҳслар янада шиддатли тус олишини таъминламоқда.

Карлсен 11-турда Уэсли Сога, 12-турда Рамешбабу Праггнанандага қарши баҳсларни оқ доналарда ўтказиши унинг ўйинларда “ярим қадам” устунлигидан далолат бераётгандек. Нодирбекнинг эса 11-турда асосий таъқибчиси Аниш Гирига ва 12-турда америкалик Уэсли Сога қарши баҳсда ҳам қора доналарда ҳаракатланишини назарда тутсак, ҳамюртимизнинг ғолиблик йўлидаги ҳаракати мураккаб вазиятда эканлигини англатмоқда.

Аммо, ҳар қандай чигал масалага тўғри ечим топишга қодир Абдусатторовдан бу гал ҳам муносиб ўйин кутиб қоламиз.Халқаро турнирнинг “Челленжер” гуруҳида 6,5 очко жамғариб, 3-ўринда бораётган истеъдодли шахматчимиз Жавоҳир Синдоров 11-турда нидерландиялик Макс Уормердам билан рўбарў келади.

Ушбу гуруҳда 10-турдан кейин 7 очкога эга туркиялик Мустафа Йилмаз ва Германия шарафини ҳимоя қилаётган Александр Донченко етакчилик қилмоқда. Бугун Синдоровга қарши 11-турда баҳс ўтказадиган Макс Уормердам эса 4,5 очкога эга бўлган ҳолда кучли ўнликда бормоқда.

Шу ўринда қизиқ бир фактни келтириб ўтиш жоиз. Мамлакатимиз шахматчилари ғолибликка эришган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида терма жамоамизнинг етакчи гроссмейстерларидан бири Жаҳонгир Воҳидов айнан Макс Уормердамдан устун келганди.

Макс Уормердам – Жавоҳир Синдоров учрашуви қай тарзда кечишини башорат қилиш фикридан йироқмиз. Шуни биламизки, Ж.Синдоров мазкур баҳсда оқ доналарда ўйнайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×