- Advertisement -
“Барселона” дарвозасини ҳимоя қилаётган Марк-Андре тер Штеген Европада энг кўп зарба қайтариш бўйича биринчи ўринда турибди.Ҳисоб-китобларга қараганда, германиялик голкипер дарвозаси сари йўлланган зарбаларнинг 84,6 фоизини бартараф этган.
Opta Sport портали рейтингида иккинчи ўринни “Реймс” посбони Йеванн Диуф эгаллади. У дарвозага тўғри келган тўпларнинг 83,9 фоизини қайтара олган.
Кучли бешликдан Ник Поуп (“Ньюкасл”, 82,3%), Херонимо Рульи (“Вильярреал”, 82,1%; бу дарвозабон январь ойи бошида “Аякс”га кўчиб ўтди) ва Кепа Аррисабалага (“Челси”, 82%) қайд этилди.
Манба: Sport.uz