- Advertisement -
Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби бугун Қозоғистон Про-лигасининг навбатдаги турида ўз майдонида «Алмати» клубига қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли кечган ўйин 3:0 ҳисобида «қанотлилар»нинг фойдасига ҳал бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг «Ҳумо» ўз ҳисобидаги очколар сонини 56 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилди.Эслатиб ўтамиз, эртага «Ҳумо» ва «Алмати» жамоалари ўртасида иккинчи учрашув бўлиб ўтади.