Шу кунларда Нидерландияда шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда деб хабар бермоқда Spotr.uz. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили Нодирбек Абдусатторов (2713) “Мастерс” ва Жавоҳир Синдоров (2654) “Челленжер” гуруҳларида иштирок этишмоқда.
Бугун шахматчилар нуфузли турнирнинг 5-тур беллашувларида дона суришади. МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, унда Нодирбек Абдусатторов норвегиялик таниқли гроссмейстер Магнус Карлсенга (2859), Жавоҳир Синдоров эса бразилиялик Луис Паоло Супига (2608) баҳс олиб боради.
Айни пайтда Абдусатторов 4 турдан сўнг ўз гуруҳида 3 очко билан иккинчи, Синдоров эса 2.5 очко билан тўртинчи поғонада кетмоқда.