Иммунитетингизни ўзингиз ҳам кўтара олишингиз мумкин. То грипп мавсуми бошлангунча чиниқишга ҳаракат қилинг. Чиниқишни ҳар эрталаб полда яланг оёқ юришдан бошланг. Устингиздан совуқ сув қуйишга ёки танангизни совуқ сув билан артишга одатланинг. Томоғингизни аввал илиқ, кейин совуқ сув билан чайишга ўрганинг. Бу муолажа томоқдаги микробларни ювиб туширади.
-Қарағай куртаклари (сосна) қувватни кўтаришга катта ёрдам беради. Гриппда йўтални тузатиш ва томоқни дезинфекциялаш учун халқ табобатида унинг дамламасидан фойдаланилади. 1 ош қошиқ қарағай куртаклари устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Устига қопқоқ ёпиб, 30 дақиқа буғда тутиб турилади. Хона ҳароратига келгач, сузиб олинади. Кунига 2–3 маҳал, овқатдан олдин, 0,5 стакандан ичиш тавсия этилади.
-Гриппдан кейин киши танаси ҳаддан ташқари ҳолдан тояди, чунки тана икки ҳафта давомида микроблар билан курашиб,кучсизланиб қолади. Танага тетиклик ва қувват бағишлаш учун витаминли чойларга эътибор қаратинг. Тенг миқдорда наъматак ва қора смородина меваларини аралаштирасиз. Бир ош қошиғи устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. 4 соат дамлаб қўйгач, кунига 2-3 маҳал, 1/2 стакандан истеъмол қилиш тавсия этилади.
-Тенг миқдорда наъматак меваси, малина ва смородина баргларини аралаштирасиз. 2 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, усти ёпиқ идишда 10 дақиқа совутасиз. Таъбга қараб шакар қўшиб, кунига ярим стакандан 2-3 маҳал истеъмол қиласиз.
-Чаканда (облепиха) ўз таркибида инсон учун фойдали бўлган моддаларга эса, шунингдек, ҳароратни туширувчи ва шамоллашни тузатувчи хусусиятлари ҳам бор. Шунинг учун грипп билан оғриганда иложи бўлса кўпроқ чаканда меваси, шарбатидан ичиб, дамламаси билан томоқ чайиш тавсия этилади.
-Касаллик бошланганда чаканданинг шохчалари фойда беради. Унинг шохчаларидан йилнинг ҳамма фаслида ҳам фойдаланиш мумкин. Муолажа учун чаканда шохчалари майдалаб кесилиб, 1 ош қошиғи устига 1,5 стакан қайноқ сув қуйилади. Усти ёпиқ идишда 2 соат дамлаб қўйилиб, сузиб олинади. Уйқуга ётишдан олдин қултумлаб ичилади.
Касаллик юқмаслиги учун
-Грипп касаллиги юқмаслиги учун, бурун тешикларига совунли аралашма суришни ва томоғингизни чайишни унутманг. Томоғингизни эса далачой, мойчечакнинг сузиб олинган дамламаси билан чайишингиз мумкин. Бурун ва томоқдаги шиллиқ пардани тузли эритма билан чайсангиз ҳам тузатади.
-Унча катта бўлмаган кострюлкага 0,5 литр ошхона сиркасини қуйиб 1 чой қошиқ сирка эссенциясини қўшинг. У қайнаб чиққанидан кейин, оловини пасайтиринг. Сирка 20 дақиқа давомида буғланиб кетади.Бу муолажани ҳар 3-4 кунда такрорлаб турсангиз грипп вирусларидан асар ҳам қолмайди.
-Табиий қарағай, лимон ва апельсин ёғларидан ҳам фойдаланинг. Бу ёғлардан бирортасини 1 литр тоза сувга қўшиб, хонага пуркаб чиқсангиз касалликнинг ривожланиши ва оила аъзоларингизга юқишининг ҳам олдини олган бўласиз.
-Гриппга қарши эмлашнишни ҳам унутманг. Эмлаш сиз соғлом пайтингиздагина амлга оширилади. Агар жигарингизда хасталик бўлса, эмлаш мумкин эмас. Чунки тана бу оғирликни кўтара олмайди.
-Тананинг умумий иммунитети ошишига А витамини ёрдам беради. Танангизда бу витамин кўп бўлиши учун кўпроқ сабзавот ва мевалардан енг. Борш, винегрет, лавлаги ва сабзидан салатлар тайёрлаб, ёғ ёки қаймоқ билан аралаштириб, истеъмол қилинг.