- Advertisement -
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони футбол статистикалари билан шуғулланувчи портал «IFFHS» талқинига кўра, «2022 йилнинг энг яхши мураббийи» номинациясида ғолиб бўлди.
У мазкур йилда Қатардаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. Финалда унинг жамоаси Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди.Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ушбу совринни Италия билан Еврони ютган Роберто Манчини қўлга киритганди.