14 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатининг финалига чиқса, катта мукофот пулига эга бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Франция терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг финалига чиққани учун камида 28 миллион евро олади. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ушбу “сюрприз”ни Франция футбол федерациясидагиларнинг ўзи ҳам кутмаганди.

«Мовийлар» финалда. Франция футбол федерацияси учун ФИФА дан ажойиб рождество совғаси бўлди. Мукофотлар жадвали бўйича, финалга чиққан жамоаларга камида 28 миллион евро берилади, яна турнирга тайёргарлик харажатлари учун қўшимча 1,5 миллион евро ҳам кўзда тутилган» – деб хабар бермоқда «Europe1».

Келаётган якшанба куни Европа вақти билан соат 16:00 да Дохада Франция билан Аргентина ўртасида финал учрашуви бўлиб ўтади. Ғолиб жамоага 40 миллион евро ваъда қилинган. Бу 2018 йилдаги жаҳон чемпионати ғолибига берилган мукофот пулидан анча кўп. Ўшанда ҳам Франция чемпион бўлган эди ва 32,5 миллион евро билан тақдирланганди.

Учинчи ўрин учун бўладиган ўйиннинг ғолиби ФИФА томонидан 27 миллион евро билан мукофотланади. “Кичик финал” деб таърифланаётган бу ўйинда шанба куни Марокаш ва Хорватия юзма-юз келади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

KOICA ва Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва Мактабгача Таълими Вазирлиги инновацион маҳсулотларни синовдан ўтказиш лойиҳаси бўйича ўзаро тушуниш меморандуми имзоладилар

2024-йил 22-ноябрда Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикаси Дастлабки ва Мактаб Таълими Вазирлиги (ДМТВ) Инновацион Маҳсулотларни Синовдан...

Больше похожих статей

×