- Advertisement -
Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншасада сўнгги йиллардаги энг даҳшатли сув тошқинлари оқибатида 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, дея хабар беради расмийлар.
Бир неча соат давом этган кучли ёмғир туфайли шаҳар марказидаги асосий йўллар сув остида қолган ва бир неча уй қулаган.
Ўлганларнинг кўпчилиги кўчкидан азият чеккан тоғ ёнбағирларида бўлган.
Бир оиланинг тўққиз аъзоси уйи қулаши оқибатида ҳалок бўлган.
Ҳукумат уч кунлик миллий мотам эълон қилди.