Precision Air компанияси томонидан амалга оширилган Танзаниянинг тижорат рейси якшанба куни Виктория кўлида ёмон об-ҳаво шароитида ҳалокатга учради, 19 киши ҳалок бўлди.
Бош вазир Қосим Мажаливанинг айтишича, расмийлар самолётдан барча жасадлар топилганига ишонишади.
“Биз самолётдан юк ва шахсий буюмларни тортиб олишни бошлаймиз. Шифокорлар ва хавфсизлик агентликлари гуруҳи ўлганларнинг шахсини аниқлаш ва уларнинг оилаларига хабар бериш жараёнини бошлади”, — деди Мажалива.
Aвиакомпания якшанба куни кечқурун янгиланган баёнотида ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлади ва тирик қолганлар сонини 24 кишига туширди. Aввалроқ ташувчи ҳамда маҳаллий расмийлар бортдаги 43 кишидан 26 нафари қутқарилганини маълум қилган эди. “Precision Air ушбу фожиали ҳодисада иштирок етган йўловчи ва экипажнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Компания уларга маълумот ва қийин пайтларида керак бўладиган ҳар қандай ёрдамни тақдим этишга интилади», — дейилади авиакомпания хабарида.
“Самолёт бортидаги йўловчилар ва экипаж аъзоларининг исмлари барча қариндошлари хабардор қилинмагунча ошкор этилмайди”, — дея қўшимча қилди у.