11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

ЖССТ: Пандемия тугаши учун дунё аҳолисининг камида 70 фоизи эмланиши керак

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус кейинги ойларда дунёда коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим кўрсаткичлари пасайгани хотиржамлик учун асос бўлмаслигини таъкидлади.

“Биз ташкилотга аъзо барча мамлакатларда COVID-19га қарши эмлаш даражасини 70 фоизга етказишни мақсад қилганмиз, — дейди у. — Шу кўрсаткичга эришмагунимизча, барча аҳоли қатлами, айниқса тиббиёт ходимлари ва катта ёшли инсонларни вакцина олишга чақиришдан тўхтамаймиз”.

📉 ЖССТ раҳбарининг қўшимча қилишича, аввал коронавирус пандемияси якунига бу қадар яқин келмагандик. Ҳозир туннель охиридамиз. Узоқроқда ёруғлик кўрина бошлаган. Аммо ҳали ташқарига чиқиб улгурганимиз йўқ. Агар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, йўлнинг қолган қисмида кўплаб тўсиқларга дуч келишимиз мумкин.

‼️Таҳлилларга кўра, бугунгача жаҳон бўйича COVID-19га чалинганларнинг умумий сони 619 миллион нафарга яқинлашган. Улардан 6,5 миллион нафардан зиёди хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×