11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

ЖССТ: Номаълум вирусга қарши курашишни ҳозирдан бошлаш зарур

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, инсоният яқин келажакда яна бир пандемия билан юзлашиши эҳтимоли жуда юқори. Янги вирус қандай пайдо бўлиши ва унинг олдини олиш чоралари Женевада бўлиб ўтган конференцияда муҳокама этилди.

Аслида, CОVID-19 эпидемияси барчамиз учун сабоқ бўлиши керак. Тўғри, ҳозир коронавирус билан курашиш тажрибасига эгамиз. Аммо қурбонлар кўп бўлди ва ҳозир ҳам касаллик минглаб беморлар ўлимига сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар фикрича, ҳадемай бошқа патогенлар ҳам майдонга чиқиши мумкин. Атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, экологик муаммолар ҳамда биологик қуролланиш авж олиши муаммо омили сифатида баҳоланяпти.

Шу боис ЖССТ экспертлари “Х” хасталигига ҳозирданоқ тайёргарлик бошланиши керак, деган фикрда. Чунки номаълум вируснинг исталган пайтда пайдо бўлиш хавфи мавжуд.

Биринчи тахминга кўра, янги инфекция худди маймун чечаги ёки парранда гриппи сингари ҳайвонларда учровчи вирусларнинг мутацияга учраши оқибатида юзага келади.

Яна бир эҳтимол ҳам бор: “Х” касаллиги аллақачон мавжуд бактериал инфекция бўлиши ҳам мумкин. Негаки, олимлар сўнгги вақтларда бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги ошиб бораётганидан жиддий хавотирда. Ҳар йили дунё бўйича 5 миллион нафарга яқин киши айни шу омил туфайли ҳаётдан кўз юмаётгани бунинг тасдиғи ва кўрсаткичлар йил сайин ўсмоқда.

Хўш, қандай йўл тутиш мақсадга мувофиқ?

‼️ЖССТ барча потенциал хавфли патогенлар учун вирусга қарши препаратларни ҳозирдан ярата бошлашни таклиф қилмоқда. Клиник синовларга имкон қадар тезроқ киришилса, эпидемия пайтида синовларнинг иккинчи босқичи учун ихтиёримизда дорилар мавжуд бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×