Чехиянинг Пардубице шаҳрида шотокан каратэ бўйича якунланган XII жаҳон чемпионати баҳсларида Хўжамқул Хўжақулов етакчилигидаги мамлакатимиз спортчилари юқори натижаларни қайд этди.
Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дунёнинг 32 та давлатидан 700 нафардан зиёд спортчилар ғолиблик учун татамига чиққан мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 14 нафар каратэчимиз чемпионатнинг 20 та медалига сазовор бўлди.
Каратэнинг ката, кумитэ ҳамда жамоавий йўналишларда ўтган баҳсларда Асрор Ирисқулов, Анвар ва Адҳам Ибрагимов, Муҳаммадабдулазиз Хўжақулов, Муниса Эсонова, Насибабону Якшимова каби спортчилар бир неча бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган каратэчилар 15 сентябрь куни юртимизга қайтиб келишади.