3.6 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

ССВ: Одам папиллома вирусини аниқлаш учун бепул скрининг текширувлари давом этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Бачадон бўйни саратони — бутунлай олдини олиш мумкин бўлган онкологик касаллик. Бунинг учун уни эрта аниқлаш, ташхислаш зарур. Бу эса касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.

Хўш, хавотирланишга қандай асос бор?

Гап шундаки, мамлакатимизда бу хасталик барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринни эгаллайди. Ўлим кўрсаткичи бўйича эса барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон бези саратонидан кейин учинчи ва туғиш ёшидаги аёллар орасида эса иккинчи поғонада қайд этилади.

Шу сабабли айни кунларда Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Жанубий Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) ҳамкорлигида жойларда ижтимоий акция ўтказилмоқда. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги 5 та, Андижон вилоятидаги 3 та ҳамда Самарқанд шаҳридаги 5 та марказий оилавий поликлиникада бепул скрининг текширувлари ташкил этилган.

Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

Тошкент шаҳри бўйича:

📌 Юнусобод тумани марказий поликлиникаси
📍Юнусобод тумани, 19-мавзе, Юнус ота кўчаси, 2-уй.

📌 Чилонзор тумани марказий поликлиникаси
📍Бунёдкор шоҳкўчаси, 7-а уй.

📌Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси
📍ТТЗ-2 мавзеси, Аҳиллик маҳалласи.

📌 Яшнобод тумани марказий поликлиникаси
📍Маҳтумқули кўчаси, 2-уй.

📌 Шайхонтоҳур тумани марказий поликлиникаси
📍Кўкча дарвоза кўчаси, 305-уй.

Андижон вилояти бўйича:

📌Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси
📍Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уй.

📌Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси
📍 Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 50-уй.

📌Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 4-оилавий поликлиникаси
📍Андижон шаҳри, «Ёрбоши» МФЙ, Найман кўчаси, 30-уй.

Самарқанд вилояти бўйича:

📌 Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси
📍Самарқанд шаҳри, Буюк Ипак йўли кўчаси, 1″А»-уй.

📌 Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси
📍Самарқанд шаҳри, Муллоқандова кўчаси, 4-уй.

📌 Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2-оилавий поликлиникаси
📍Самарқанд шаҳри, Орзу Маҳмудов кўчаси, 1-уй.

📌 Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 3-оилавий поликлиникаси
📍Самарқанд шаҳри, Ғиёсиддин Жамшид кўчаси 21-уй.

📌 Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 9-оилавий поликлиникаси
📍Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳкўчаси, 207-уй.

❗️Эслатиб ўтамиз: бепул скрининг текширувлари тиббий рўйхатда турувчи 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёллар учун мўлжалланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×