- Advertisement -
Таиландда Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида ўтказилаётган «Nonthaburi 3 Challenger 50» мусобақасида ҳамюртимиз Денис Истомин ўз «юриши»ни муваффақиятли бошлади.
Денис турнирнинг асосий тўр баҳслари биринчи даврасида австралиялик Лейн Суинни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Энди теннисчимиз навбатдаги босқичда яна бир австралиялик теннисчи Омар Жесикага қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин ўтган ҳафтада ушбу мамлакатда ўтган турнирнинг жуфтлик ва яккалик баҳсларида чорак финалга қадар етиб борган эди.