Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича якунланган Гран-при турнирида ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаеванинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.
Дунёнинг энг кучли атлетлари қатнашган мазкур мусобақада енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаева ғалаба қозонди. «Токио-2020» Олимпиадаси иштирокчиси, Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби бўлган маҳоратли спортчимиз Будапешт Гран-присида ўз чиқишини 1,90 метр билан бошлади ва иккинчи уринишда ушбу баландликни забт этган ҳолда мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Мазкур йўналишда 2-ўрин 1,86 метр баландликни ишғол қилган украиналик Катерина Табачникка насиб этди. 3-ўриндан мусобақа мезбони Барбара Сабо 1,83 метр кўрсаткич билан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, Сафина Саъдуллаева яқинда Бельгиянинг Брюссель шаҳрида “Бриллиант лига”нинг 12-босқич мусобақаларида 1.91 метр натижа билан кучли тўртликни эгаллаган ‘ди.