- Advertisement -
Қатар ва Италия мудофаа вазирликлари жорий йил бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник келишувга эришди. Бу ҳақдаги хабарни Қатар мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқ орқали тарқатди.
Таъкидланганидек, “Қатар ва Италия мудофаа вазирликлари Италия пойтахти Римда икки департамент ўртасида мундиал давомида ҳамкорлик қилиш бўйича техник шартномани имзолади”.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати 21 ноябрь — 18 декабрь оралиғида Қатарда бўлиб ўтади.