15.1 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди Ўзбекистон банклари фаолияти бўйича ўтказган тадқиқот натижаларини эълон қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

🔸Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди – German Sparkassenstiftung мутахассислари томонидан Ўзбекистонда аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланиш ҳолати ҳамда мижозларнинг банкларга бўлган ишончи бўйича бозор тадқиқоти ўтказилди.

🔸Маълумот учун: 1992 йилда ташкил этилган Жамғарма кассалари фонди – Германия давлат жамғармаси бўлиб, у иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ривожланаётган мамлакатлардаги молиявий институтларни қўллаб-қувватлайди. Жамғарма дунёнинг 64 мамлакатида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам 2003 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу кунга қадар фонд томонидан 100 дан ортиқ давлатда 200 дан ортиқ лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилган.

🔸Ушбу тадқиқот аҳолининг молиявий муносабатларга бўлган умумий фикри, банклар фаолияти, мижозларнинг банкларга ишончи ва банк хизматларидан қониқиш даражаси ҳамда аҳолининг молиявий саводхонлиги кўрсаткичларини ўзида акс эттирувчи маълумотларни қамраб олган.

Жумладан:

▪️тадқиқотда иштирокчиларининг 98 фоизи молиявий хизматлардан фойдаланишини;

▪️76 фоиз респондентлар ўзларининг молиявий саводхонлик бўйича даражасини ўртача деб ҳисоблашини;

▪️83 фоиз респондентлар банкларнинг фаолияти 2016 йилга нисбатан яхшиланганлигини;

▪️61 фоиз респондентлар сўнгги 2 йилда Ўзбекистондаги банкларга бўлган ишонч ошганлигини;

▪️86 фоиз респондентлар банклар томонидан кредит бўйича барча харажатларнинг ошкор этилиши ҳамда юзага келган кредит қарздорлиги тўғрисида биринчи навбатда, огоҳлантириш берилиши банкка бўлган ишончнинг ошишига хизмат қилишини қайд этиб ўтган.

🔸Шу билан бирга, ўрганиш натижалари мижозларнинг банк хизматларидан қониқиш даражасини ошириш юзасидан банк тизими ва банклар фаолиятида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.

🔸Мазкур тадқиқот натижалари бўйича олинган хулоса ва маълумотлар банк соҳасини ривожлантириш, фуқароларнинг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, хизматлар сифатини яхшилаш ва аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини ошириш борасида жорий ҳамда келгусида бажариладиган чора-тадбирлар йўналишларини белгилашда муҳим аҳамиятга эга.

🔸Тадқиқот натижалари асосида Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди (German Sparkassenstiftung) томонидан тайёрланган тақдимот материали билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×