9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Қандай чекларга кешбек қайтарилмайди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Кешбек ҳисобланмайди:

✅агар чек берилганига 10 кундан ортиқ вақт ўтган бўлса;

✅ агар сотиб олинган товар (хизмат)лар чеки учун аввал кешбек ҳисобланган бўлса;

✅автомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, шунингдек, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари учун;

✅ДСҚ томонидан юритиладиган шубҳали харидорлар реэстрига киритилган жисмоний шахслар чеклари учун.

Кимлар шубҳали харидорлар бўлади?

Шубҳали харидорлар – кешбекка эга бўлиш учун бошқа фуқаролар томонидан амалга оширилган харид чекларини эгасининг рухсатисиз рўйхатдан ўтказган шахслар. Бунда, харидни амалга оширган шахс ўз чеки бошқа фойдаланувчи томонидан Солиқ мобил иловасида (Android/iOS) рўйхатдан ўтказилганлигини аниқласа:

▫️чекни рўйхатдан ўтказган шахс фойдасига кешбекдан воз кечиши мумкин;

▫️ёки ушбу шахс устидан шикоят қилиши мумкин.

Бунинг учун Солиқ иловасида очиладиган махсус ойнада шикоят қилишни истайсизми сўровига «ҳа» жавобини танлаш керак. Мобил илова орқали ўзгаларга тегишли бўлган 15 ва ундан ортиқ ҚР-кодли чекни рўйхатдан ўтказганлиги ҳақида шикоят келиб тушган фойдаланувчилар шубҳали харидорлар реэстрига киритилади.

Бундан ташқари, чеки бошқа фуқаролар томонидан рўйхатдан ўтказилган ҳақиқатда харидни амалга оширган жисмоний шахс белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бошқалар рўйхатдан ўтказган ўз чеки учун кешбек олса бўладими?

Агар шикоят қилиш пайтида кешбек тўланмаган бўлса, чекнинг ҳақиқий эгаси солиқ органларига айнан ўша харидни амалга оширганлиги ва ҚР-кодли чекни олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этса унга тегишли кешбек ҳисобланади. Агар ушбу фактларни тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, кешбек суд қарори асосида қайтарилади.👉ВМ-255-сон қарори 12.05.2022 йил

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×