15.1 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Озиқ-овқат инфляцияси: Ўзбекистон ва дунёдаги вазият

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари жаҳон ва Ўзбекистондаги ҳозирги озиқ-овқат инфляциясини таҳлил қилди. Айни чоғда жаҳон озиқ-овқат бозори анча беқарор. Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг бирданига кўтарилиши 2020 йилнинг май ойида коронавирус пандемияси бошланган пайтга тўғри келди ва ҳозир ҳам нархлар анча баландлигича қолмоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1990 йилдан кейинги энг юқори даражага кўтарилган. 2022 йилнинг июль ойида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) озиқ-овқат нархлари ўртача индексининг кескин тушиши қайд этилди. У 140,9 пунктни ташкил этди. Бу эса июнь ойидаги кўрсаткичдан 8,6% паст. Бироқ, у ҳамон январь ойидаги кўрсаткичдан 3,9%, бир йил аввалги кўрсаткичдан эса 13,1% юқорилигича қолмоқда.

2022 йилнинг июль ойида озиқ-овқат товарлари истеъмол нархлари индексининг ўсиши 2021 йилнинг декабрь ойидагига нисбатан 107,7% ни ташкил қилди. Нархларнинг ўсишига қарамасдан, минтақадаги бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли ўлароқ, кўрилган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон озиқ-овқат инфляциясини 10% дан пастроқ даражада ушлаб туришга муваффақ бўлди. 2022 йил сўнгига қадар уй паррандаси гўшти, буғдой уни, ғалла ва ўсимлик ёғини олиб кириш учун ноль ставкали божхона божи белгиланди.

Республикамиз аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 1-майидан 2023 йилнинг 1-январигача 22 турдаги истеъмол ва озиқ-овқат товарлари, жумладан балиқ, сут маҳсулотлари, банан, цитрус мевалар, қаҳва, сариёғ, тухум ва бошқа маҳсулотларни олиб кириш учун ноль ставкали божхона божи белгиланди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг ривожланиши республикада озиқ-овқатдан фойдаланиш ва уларнинг хилма-хиллиги учун қўшимча рағбатни таъминлаяпти. 2022 йилнинг январь-июнь ойларида озиқ-овқат товарлари импорти 1 617,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Бу 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 35,8% кўп демакдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×