22.4 C
Узбекистан
Среда, 23 апреля, 2025

ЖССТ: Барча тиббиёт ходимлари ва 60 ёшдан ошган кишилар коронавирусга қарши эмланиши зарур

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус кечаги баёнотида коронавируснинг олдини олишга доир чора-тадбирлар хусусида сўз юритди. Унинг қайд этишича, дунёдаги барча тиббиёт ходимлари ва 60 ёшдан ошган кишилар COVID-19га қарши вакцина олиши ва эмланиш қамрови 70 фоизга етиши зарур.

“Бу инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва барқарор ривожланиш жараёнини тиклашнинг энг яхши усули”, — деди бош директор. Шунингдек, Т.Гебрейесуснинг таҳлилларига кўра, жорий йил бошида 34 та мамлакатда аҳолининг коронавирусга қарши оммавий эмланиш даражаси 10 фоиздан кам бўлган.

Ҳозирга келиб эса бундай давлатлар сони атиги 10 та қолган ва уларнинг аксарияти турли гуманитар вазиятларга дуч келган.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТнинг 22 август ҳолати бўйича берган маълумотига кўра, пандемия бошланганидан буён жами 593 миллион 269 минг нафардан ортиқ киши коронавирус инфекциясига чалинган. Улардан қарийб 6 миллион 447 минг нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×