Чечинистоннинг Грозний шаҳрида Аҳмад ҳожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди.
Шиддатли ва муросасиз жангларга бой бўлган мусобақада мамлакатимиз боксчилари 5 та медалга сазовор бўлишди.
Россия Федерациясининг бир қатор ҳудудлари ҳамда Қозоғистон, Беларусь, Исроил, Озарбайжон, Арманистон, Миср, Куба ва юртимиз боксчилари иштирок этган мусобақада терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин ва 2 та кумуш медалга мушарраф бўлди.
Рио олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов (54), шунингдек, Дилшод Абдумуродов (60) ва Шоҳжаҳон Абдуллаев (86) рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган бўлса, ўз вазнларида Руслан Абдуллаев (63,5) ҳамда Жасурбек Йўлдошев (80) кумуш медалларга эга чиқди.