Жорий йилнинг 22-27 август кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида «Asia/Oceania Group II“ тизимидаги ”Billie Jean King Cup» мусобақаси бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон, Бруней, Гуам, Мўғулистон, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари 2 гуруҳга бўлинган ҳолда рақобатлашади.
Мазкур гуруҳнинг ҳар бирида 4 тадан терма жамоалар кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар кейинги турга йўл олади.
Мазкур мусобақада Петр Лебед мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Оқгул Омонмуродова, Алия Мусобекова, Насиба Эсполова, Насибабону Қаҳрамонова, Оминахон Валихонова юртимиз шарафини ҳимоя қилади.