6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Навоийда абитуриент Олимпиада ўйинларига мос рекорд қайд этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий давлат педагогика институтига ҳужжат топширган абитуриент – Кармана туманидаги 21-умумтаълим мактабини тугатган Дилшод Содиқов жисмоний тарбия йўналишидаги ижодий имтиҳонда Олимпиада ўйинларига мос натижани қайд этди. У 100 метр масофани у 10,96 сонияда, 1000 метр масофани эса 2 дақиқа 44 сонияда босиб ўтди.

Бу йил Навоий давлат педагогика институтига касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтадиган 15 та йўналишга жами 2146 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Касбий (ижодий) имтиҳонларни юқори савияда, шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида малакали, ўз йўналиши бўйича тажрибага эга мутахассислар жалб этилган бўлиб, имтиҳонлар икки сменада ташкил этилмоқда.

Ота-оналар ва абитуриентларнинг яқинлари ҳар бир хона учун алоҳида-алоҳида жойлаштирилган телевизорларда видео кузатув орқали, шунингдек, imtihon.edu.uz платформаси орқали тўғридан-тўғри онлайн режимда имтиҳон жараёнларини кузатиб боришлари мумкин. Шунингдек ҳар бир хонада бўлиб ўтаётган имтиҳон жараёнлари видеокамералар орқали ёзиб олинади ва зарурат туғилганида истаган пайтда уни қайта кўриш имкони мавжуд.

2022-2023 ўқув йилида Навоий давлат педагогика институтига жами 3945 нафар, жумладан, 30 та бакалавриат йўналиши учун кундузги бўлимга 2325 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг 525 нафари грант, 1800 нафари тўлов-контракт асосида қабул қилинади. 14 та сиртқи таълим йўналиши учун 1175 нафар, 8 та кечки таълим йўналиши учун 325 нафар талаба тўлов-контракт асосида, магистратура йўналиши учун эса 120 нафар, шундан 61 таси грант, 59 таси тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Шунингдек, жорий ўқув йилида профессионал таълим: ахборот тизимлари ва технологиялари йўналиши очилган бўлиб, 50 нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×