12.7 C
Узбекистан
Пятница, 1 ноября, 2024

ДХХ томонидан катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан Пахтачи туманидаги “Самарқанд мунтазам” ЙПХ масканида “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада Ургут ва Оқдарё туманларида яшовчи, 1991 й.т. 2 нафар фуқаро кетаётганлиги маълум бўлиб, уларнинг ёнида 10 кг “опий” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди ва ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.

Улар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган ушбу ажал оғусини Хоразм вилоятида сотишни режалаштиришган.Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Термиз туманида яшовчи, 1983 ва 1986 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро 2 кг. 60 гр “опий” моддасини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, улар Тожикистон Республикасидан келтирилган ушбу гиёҳвандлик воситасини Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқародан 28 минг АҚШ долларига сотиб олганликлари аниқланиб, у ҳам ушланди.

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Бекобод-Гулистон” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Боёвут туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тожикистон Республикаси фуқароси бўлган, 1964 й.т. шахс ёнида 1 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, у мазкур наркотикни Қозоғистон Республикасига ўтказишни режалаштирган.Фарғона шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси эса ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи бўлган, 1992 й.т. аёл билан Сурхондарё вилоятининг Денов туманига бориб, Тожикистон Республикасидаги наркосавдогардан 11 минг АҚШ долларига сотиб олинган 976 гр. “опий” ва 994 гр. “гашиш” гиёҳванд моддаларини контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига ўтказади. Сўнгра улар наркотик моддаларни олиб қайтаётган вақтларида Марғилон шаҳрида ДХХ Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Ёзёвон туманидан Марғилон шаҳри томон ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1979 ва 1983 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар фуқаронинг ёнида Қирғизистон Республикасидан олиб келинган 698 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича Бошқармаси ҳамда вилоят божхона Бошқармаси ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Мастчоҳ туманида яшовчи, 1977 й.т. шахс 1 кг 961 гр “гашиш” моддасини шартли харидорга сотган вақтида қўлга олинди.Бу йўналишда ДХХ Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан ҳам вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Янгиқўрғон туманида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, текширувдан ўтказилди.

Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1966 й.т. фуқаронинг ёнида 968 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.Аниқланишича, у мазкур наркотик моддани Қирғизистон Республикасидаги танишидан 7 минг АҚШ долларига сотиб олиб, учинчи шахслар имкониятлари орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 14 кг 734 гр. “опий” ва 3 кг 923 гр. “гашиш” моддалари мусодара қилинди.Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” (OCOP) ташаббусини илгари сурмоқда

Тошкент, 2024-йил. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг (САП) барқарор қиймат...

Больше похожих статей

×