7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Йўл юзасида, қуёш тиғида сотилаётган тарвуз-қовунларнинг хавфсизлиги кафолатланмаган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун йўл юзида харидорларга турли маҳсулотларни таклиф қилаётган сотувчиларга кўзингиз тушади. Бир қарашда йўл-йўлакай маҳсулотларни сотиб олиш қулайдек туюлади. Аммо лаборатория кўригидан ўтмаган полиз маҳсулотлари, уй шароитида тайёрланган чанқовбосди ичимликларнинг хавфсизлиги қай даражада таъминланган? Бу тўғрисида кўпчилик ўйлаб ҳам ўтирмайди…
Белгиланган қонунчиликка кўра, тадбиркорлик билан шуғулланаётган ўз-ўзини банд қилган фуқаролар ҳам ўз маҳсулотларнинг сифатини тасдиқловчи хулоса бўлганидагина сотувга чиқаришлари мумкин.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хавфсизлиги кафолатланмаган, истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрини воҳа вилоятлари билан боғлаб турувчи асосий автомагистраль ва катта йўл ёқасида жойлашган савдо шохобчаларида ўрганишлар олиб борди.

Ўрганишлар давомида қуёш тиғида, санитария эпидемиологик хулосалари бўлмаган қовун-тарвуз ва бошқа полиз маҳсулотлари сотилаётгани маълум бўлди. Бундан ташқари, уй шароитида тайёрланган айрон, гўжа, қумрон, ўрик шарбати ва бошқа ичимликлар сотилаётгани аниқланди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бош мутахассиси Умида Мансурованинг сўзларига кўра, маҳсулотларни музлатгичсиз, тўғридан тўғри қуёш тиғида сотилишига йўл қўйилмайди.Савдо жойлари саранжом ва фойдаланиладиган ашёлар эса озода бўлиши шарт. Истеъмолга яроқсиз ва лаборатория кўригидан ўтмаган полиз маҳсулотлари, уй шароитида тайёрланган айрон, гўжалар инсон ҳаёти ҳамда саломатлиги учун хавфли ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасига мувофиқ, истеъмолчи товар ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиши, товарни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли ҳамда хавфсиз бўлишини талаб қилишга ҳақли.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулоти ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналар озиқ-овқат маҳсулотининг сифати, хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар талабларига мослиги баҳоланганидан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва ишлатилиши мумкин.

Истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган «Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисидаги ЙЎРИҚНОМА»га мувофиқ, санитария-эпидемиологик хулосаси бор озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ва истеъмол қилиш тавсия этилади.

Сабаби, ушбу хулоса олинган маҳсулотлар маълум технологик жараёнларда тайёрланган ва сифати кафолатланган маҳсулот ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×