7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Мутахассислар хулосаси: “Кентавр” коронавируснинг аввалги мутацияларига нисбатан камида 16 фоиз юқумлироқ!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу кунларда дунёда пандемиянинг навбатдаги тўлқини авж олган. Бунга коронавируснинг янги мутациялари кенг тарқалиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Аммо касалланиш кўрсаткичлари ҳадемай янада ошиши мумкин. Чунки “омикрон” штаммининг BA.2.75 субварианти келгусида доминант позицияни эгаллаши кутиляпти.

Мутахассислар COVID-19нинг бу версиясига “кентавр” ҳам деб ном берган. У илк бор Ҳиндистонда аниқланганидан буён қарийб икки ой вақт ўтди. Шу қисқа даврда вирус АҚШ, Германия, Канада, Австралия, Нидерландия, Дания, Япония, Буюк Британия каби ўнлаб мамлакатларга ёйилиб улгурди.

Яқинда эса улар сафига Россия ҳам қўшилди. Жами етти нафар бемор “кентавр”ни юқтиргани тасдиқланди.

Олимларнинг қайд этишича, мазкур мутация тури “омикрон”нинг аввалги версияларига нисбатан камида 16 фоиз юқумлироқ. Қолаверса, коронавирусдан тузалган инсонларда ҳосил бўладиган иммунитетга ҳам “чап бериб” ўтишга қодир.

Бироз таскин берадиган жиҳати эса “кентавр”ни юқтирган беморларда хасталик нисбатан енгил кечмоқда. Шифохонага ётқизиш ҳолатлари жуда кам.

BA.2.75 субвариантининг белгилари “омикрон”нинг бошқа штаммлари аломатларидан деярли фарқ қилмайди. Иситма, йўтал, бурун битиши, бош ва мушаклар оғриғи, ҳолсизлик, кучли терлаш ҳамда лимфа тугунлари яллиғланиши шулар жумласидан.

Бундан ташқари, беморларда диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш каби симптомлар ҳам кузатилмоқда.

“Кентавр”, аввало, юқори нафас йўлларига таъсир қилади. Шу сабабли бу субвариантни юқтирганлар орасида пневмония, яъни ўпка яллиғланишидан азият чекаётган сони анча кам. Қолаверса, инфекцияга чалинганларда аввалгидек ҳид билиш қобилияти йўқолиши кузатилгани йўқ.

Шунга қарамай, мутахассислар хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами, хусусан, ёши катта инсонлар, сурункали касалликларга чалинганлар жамоат жойларида эҳтиёткорликни кучайтириб, карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари зарур, деган фикрда.

❗️Энг асосийси, коронавирусга қарши вакциналар билан тўлиқ ва бустер дозаларда эмланиш муҳим!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×