5.2 C
Узбекистан
Четверг, 14 ноября, 2024

Ўзбекистон крикет федерацияси расман Халқаро крикет кенгашининг (ICC) аъзосига айланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида Халқаро крикет кенгаши (ICC)нинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Мазкур конгрессда дунёда крикетни оммалаштириш бўйича бажарилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.Конгресс регламентига мувофиқ, крикет ривожланаётган мамлакатларнинг ICCга аъзолик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Қувонарлиси, ушбу конгрессда Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамага қўйилди ва бир овоздан халқаро крикет кенгашининг аъзолигига қабул қилинди. Шундай қилиб Ўзбекистон крикет федерацияси Халқаро крикет кенгашининг (ICC) аъзолик рўйхатига 106-давлат сифатида қабул қилинди.

–  Ўзбекистон крикет федерацияси Халқаро крикет кенгашининг аъзосига айлангани муносабати билан барча юртдошларимиз, спортчиларимизни муборакбод этаман. Умид қиламанки, Ўзбекистон крикетчилари ҳам яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, халқаро мусобақаларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади, – деди Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев.

Эслатиб ўтамиз,  Халқаро  крикет кенгаши (ICC)нинг Осиё мамлакатларида крикетни ривожлантириш бўлими бошлиғи, олий тоифали халқаро эксперт, жаноб Иқбол Сикандер ва ICCнинг молиялаштириш ишлари менежери Нитеша Котарийлар жорий йилнинг 11-13 июль кунлари  Тошкентда бўлиб, Ўзбекистон крикет федерацияси фаолияти билан яқиндан танишган ва хулосаларини халқаро крикет кенгаши (ICC) раҳбариятига тақдим этган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 декабрдан поездларда юк ташиш тарифлари 30 фоизга оширилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар диққатига муҳим маълумот эълон қилди. Маълум қилинишича, “Ўзбекистон темир йўллари”...

Больше похожих статей

×