9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

28 июль – Халқаро гепатитга қарши кураш куни

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

1967 йил Нобель мукофоти лауреати, америкалик шифокор Самуэль Барух жигар касаллигини келтириб чиқарувчи гепатит B вирусини аниқлашга муваффақ бўлган.

🗓 Ушбу олимнинг туғилган куни шарафига 2011 йилдан буён ҳар йили дунёда 28 июль — Халқаро гепатитга қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиб келинади.Гепатит вирусли касаллик ҳисобланиб, беморда жигар ҳужайралари зарарланиши кузатилади. Қолаверса, унинг фаолияти бузилиши оқибатида организмда интоксикация — заҳарланиш юз беради.Вирусли гепатитнинг асосан 6 та — A, B, C, D, E, G каби турлари мавжуд. Улар клиник кечиши ва оқибатлари билан бир-биридан фарқ қилади. Юртимизда эса асосан касалликнинг A, B, C турлари кўп учрайди.

📌 Мисол учун, гепатит А – энг кўп аниқланадиган, бироқ бошқа турларга нисбатан хавфсизроқ хасталик бўлиб, асосан беморларда ўткир кечади. Аммо сурункали тус олмайди ҳамда ўлим ва бошқа жиддий оқибатларга олиб келмаслиги билан фарқланади.Бу хасталикнинг яна бир номи “ифлос қўллар касаллиги” деб ҳам аталади. Вирусни асосан кирланган сув, таом, яхши ювилмаган идиш ҳамда бемор билан мулоқотда бўлиш орқали юқтириш мумкин.

📌 Гепатит В ушбу касаллик турлари орасида энг хавфлиси бўлиб, ҳар йили дунёда минглаб инсонлар мазкур вирус туфайли вафот этади. Бугунгача унинг қўзғатувчисига бевосита таъсир этувчи препарат топилганича йўқ. Вирус қон ва одам организмидан ажраладиган бошқа суюқликлардан ёки онадан ҳомилага юқади.

📌 Шунингдек, гепатитнинг С тури кўпинча жигар циррози ёки саратонга сабаб бўлувчи хавфли хасталик ҳисобланиб, уни шифокорлар “мулойим қотил” деб ҳам аташади. Сабаби касалликнинг ривожланиш даврида беморда ҳеч қандай салбий белгилар кузатилмайди. Вирус асосан қон орқали, яъни эҳтиётсизлик сабаб стоматолог, маникюр ва бошқа амалиётларда қон теккан буюмдан ўзга бир инсонга юқиши мумкин. Қолаверса, тиш чўткаси ёки соқол оладиган ускуна ҳам касалланиш учун сабаб бўлади.

🏥 ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 325 миллионга яқин одам гепатит В вируси ва камида 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. Бутунжаҳон гепатит алянсининг 2021 йилги маълумотларига кўра, гепатит В ва C вируси туфайли ҳар йили жаҳонда 1,4 миллион одам вафот этади.

Бу эса ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир. Бугун юртимизда ушбу хавфли касалликни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришга хизмат қилди. Мазкур қарорда вирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларини эрта аниқлаш учун республиканинг барча ҳудудларида скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш борасида бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

🩺 Шундан келиб чиққан ҳолда юртимиздаги 65 дан зиёд оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ушбу касалликни аниқлаш учун бепул скрининг ташкил этилган.

💉Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб юртимизда янги туғилган чақалоқларни В вирусли гепатитга қарши эмлаш тадбири Миллий эмлаш тақвимига киритилган.

❗️Қолаверса, дунёнинг 17 та мамлакати қатори Ўзбекистонда ҳам С вирусли гепатитга чалинган беморлар давлат ҳисобидан бепул даволанади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×