8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бундан бир ой аввал Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи (WHN) маймун чечаги глобал офатга айланишининг олдини олиш учун зудлик билан тегишли профилактик чоралар кўришга чақирувчи декларацияни эълон қилган эди.

“Биз бу орқали касалликни жиловлашимиз мумкин. Бунинг учун инфекция симптомлари ва асоратлари, эҳтиёт чоралари ҳақида аҳолини кенгроқ хабардор қилишимиз зарур. ЖССТ ҳам бу борада шошилинч чора-тадбирларни белгилаши шарт” — дейилганди мазкур ҳужжатда.

Мана, куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг иккинчи йиғилишини чақирди.

Унда қайд этилганидек, мазкур вирус ҳозиргача дунёнинг 75 мамлакатида рўйхатга олинган. Хасталик тасдқланган беморлар сони эса 16 мингдан ошади.

Эпидемиядан энг кўп Европа мамлакатларида яшовчилар азият чекяпти. Бошқа минтақаларда ҳам касаллик авж олиши хавфи мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Айни пайтда хасталикка қарши курашиш ва унинг олдини олиш учун қатор тавсиялар ишлаб чиқилган ва эпидемиологик вазиятни назоратга олиш чоралари кўрилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×