Ҳужжатлардан “тушиб қолган” автомобиль эҳтиёт қисмлари аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ва давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини тўламасликка бўлган уринишлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари “Сирдарё” чегара божхона пости билан ҳамкорликда ушбу пост орқали республика ҳудудига кириб келган “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасида юк-кузатув ҳужжатларига асосан 41 турдаги автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари борлиги кўрсатилган бўлса-да, божхона постидаги “Rapiscan” номли инспекцион-кўрик мажмуаси ёрдамида текширувдан ўтказилганда, товар билан юк-кузатув ҳужжатлари ўртасида тафовут аниқланиб, ўрнатилган тартибда мазкур автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 610 млн. сўмлик 554 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей