Айни кунлари Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.Бугунгача эркаклар ва аёллар дастуридан ўрин олган 2 тадан йўналишларда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Бугун, 20 июль куни жаҳон чемпионати дастурига биноан шпага бўйича аёллар жамоалари ўртасида ва сабляда эркаклар жамоалари ўртасида саралаш мусобақалари бўлиб ўтади. Шунингдек, сабляда яккалик аёллар ҳамда рапирада яккалик эркаклар мусобақалари ташкил этилади.
Мисрда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати қизғин паллага кирмоқда. Бугун ҳамюртларимиз 4 йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб боради. Шпага ва сабляда йигитларимиз жамоавий дастурда беллашсалар, Зайнаб Дайибекова ҳамда Паола Плиеого сабля, Муҳаммад Асранов рапирада яккалик баҳсларида жанг қилади. Жаҳон чемпионатида қиличбозларимиздан ҳозирча Умида Илясова, Роман Александров, Файзулла Алимов томошабинлар сафидан жой олди.
Қолган спортчиларимиз мусобақаларни давом эттирмоқда. Қоҳира спорт йўлакларида кечаётган жаҳон чемпионатининг биз учун яна бир эътиборга молик жиҳати, унда ҳамюртимиз Дилором Турдиқулова муросасиз баҳсларни бошқариб бормоқда. Чемпионатда ҳозирча медаллар жамғариш борасида 2 та олтин, 1 та кумуш медалга эга Франция терма жамоаси пешқадамлик қилаётган бўлса, 1 тадан олтин медалларни қўлга киритган Венгрия ва Жанубий Корея жамоалари кейинги ўринларни банд этиб турибди.