Фарғона давлат университетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Айни кунларда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун қабул жараёнлари давом этаётган бир пайтда, қўштирноқ ичидаги ҳожатбарорлар ишонувчан фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш билан алдаб, уларнинг пулларини ўзлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Бундай ноқонуний ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Риштон тумани халқ таълими бўлими ходими ўзининг таниши бўлган аёл билан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 нафар фуқарони Фарғона давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим ҳамда ҳуқуқшунослик факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 18 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг ҳарбий таълим факультети декани ўринбосари 4 нафар абитуриентни ушбу факультетга ўқишга киришларида амалий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир учун 5,1 миллион сўмдан талаб қилиб, жами 20,4 миллион сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей