- Advertisement -
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин бош совринни қўлга киритди.
Хозирги кунда мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси бўлиб турган Сергей Фомин халқаро турнир финалида мезбонлар вакили Бейбит Жукаевга қарши кортга чиқди.
Кескин ва муросасиз ўтган уч сетлик учрашувда теннисчимиз рақибини 6:4, 2:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва «F5 Nur-Sultan M25» турнири ғолибига айланди.