8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Бозорлардаги маҳсулотлар нархининг барқарорлиги: унни қиммат нархда сотганларга қатъий чоралар кўрилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш, деҳқонларнинг бозорларга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб келиши учун тизимли ишлар йўлга қўйилган.Бу борада Давлатимиз раҳбари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти органларига бозорларда ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигининг олдини олиш ва нархининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик чораларини кўриш вазифаларини берган.

Хўш, белгиланган вазифалар ижроси қандай амалга оширилмоқда? Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш, деҳқонларнинг бозорларга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб келишини таъминлаш борасида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Департамент ҳамда бошқа идоралар раҳбарларидан иборат республика штаби фаолият юритмоқда.Жумладан, республикамиздаги барча деҳқон бозорларининг кириш ва аҳоли гавжум жойларида Департамент ташаббуси асосида 3 059 та арзонлаштирилган махсус раста ва савдо нуқтаси ташкил қилинган.

Мазкур расталарда 637 та чорва, 275 та паррандачилик корхонаси, 499 та картошка, пиёз ва сабзи, 92 тага яқин балиқ ҳамда 1 091 та бошқа ишлаб чиқарувчилар бириктирилиб, маҳсулотларнинг узлуксизлиги таъминланмоқда. Шу орқали бозорда маҳсулот ҳажмини кўпайтириш орқали нархларнинг барқарорлигини сақлашга эътибор қаратилмоқда.Айтиш жоиз, маҳсулот ҳажми ҳамда нархлари кунлик мониторинг қилиниб, нарх ошиши мумкин бўлган маҳсулотлар нисбатан арзон ва таклиф юқори бўлган ҳудудлардан, шу жумладан, импорт маҳсулотлар ҳисобидан интервенция қилинмоқда.

Ушбу тизим асосида жорий йилнинг ўтган даврида 30,2 минг тонна картошка, 32 минг тонна пиёз, 20 минг тонна сабзи, 5,3 минг тонна карам, 6,8 минг тонна парранда гўшти, 15,7 минг тонна гўшт, 45 млн. дона тухум, 10,5 минг тонна гуруч ва 27 минг тонна шакар ишлаб чиқарувчи нархида бозорларга қўшимча равишда киритилди. Департамент «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда пахтачилик кластерлари ва кооперациялари ихтиёрида қолган пахта чигитининг захираси хатловдан ўтказилиб, уларни график асосида биржада сотиш ташкил этилди.

Шунга кўра, нархларни манипуляция қилиш, ўсимлик ёғини асоссиз ғамлашнинг олдини олиш мақсадида биржа орқали пахта ёғини сотиб олган 71 та тадбиркор билан профилактик суҳбат ўтказилди ва маҳсулотларни бозорлар ҳамда савдо комплексларида сотдириш чоралари кўрилди. Ҳар куни дон корхоналари томонидан ун маҳсулотини белгиланган графикка мувофиқ биржа савдоларига чиқарилиши алоҳида назоратга олиниб, тўлиқ миқдорда савдога қўйилиши таъминланмоқда.Ун маҳсулотини аҳолига қиммат нархда сотиб юборган чакана савдо корхоналари раҳбарлари ва сотувчиларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиб, июнь ойида унни қиммат нархларда сотиш ҳолатлари юзасидан 6 та қонун бузилиш аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан шакллантирилган захиралар ҳисобидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қарийб 13 минг тонна шакарни аҳолига арзонлаштирилган нархларда махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан етказиб бериш йўлга қўйилди.Юқори ликвидли маҳсулотларни товар-хомашё биржасида қонун талабларига мувофиқ сотилиши ҳам алоҳида назоратга олинган бўлиб, соҳада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш борасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилмоқда.

Масалан, муқаддам шакар биржа савдоларига 1-2 минг тонна атрофида чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда унинг ҳажми 3 минг тоннагача оширилди. Шу каби ун ва пахта ёғини савдога чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, нархларни сунъий оширган ҳолда битимлар тузиш ҳолатлари бўйича иқтисодий жарималар миқдори оширилди.Хусусан, биржада нархларни манипуляция қилиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда савдони амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 52 шахсга нисбатан чоралар кўрилди.

Эҳтиёждаги айрим товарлар импорт ҳисобидан қондирилиши инобатга олиниб, йирик импортёрлар томонидан маҳсулотларнинг мамлакатимизга келтирилиши ҳам қатъий назоратга олинди.Бу борада Президентимиз бевосита ташаббуслари асосида имтиёзли фоиз ставкалари билан тақдим этилган кредитлар асосида картошка, ўсимлик ёғи, ун ва шакар хомашёси сотиб олиниши ҳамда мамлакатимизга олиб кирилиши устидан қатъий назорат ўрнатилди.

Асосийси, бунинг учун зарур бўлган маблағларнинг молиявий асослари яратиб берилди. Ажратилган кредитлар ҳисобига картошка, гўшт, ўсимлик ёғи, ун ва дон маҳсулотлари белгиланган ҳажмларда келтирилмоқда. Мазкур маҳсулотлар «биринчи қўл» тамойили асосида ўртакашларсиз деҳқон бозорларида сотилиши таъминланмоқда.

Нархларни манипуляция қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тизимига путур етказувчи жиноятларга муросасиз қарши курашиш олиб борилиб, жами 208 та жиноятга барҳам берилди.Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун мавжуд захира ва имкониятлар етарли, барча зарурий чоралар кўрилган. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика штаби ҳамда Департамент томонидан ушбу йўналишда тизимли ишлар давом эттирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×