Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Жанубий Кореянинг KOPIA ташкилоти билан ҳамкорликда 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистонда соғин сигирларни боқиш, селекция ишларини жадаллаштириш ва сут маҳсулдорлигини ошириш”, “Намунали чорвадор қишлоқлар”, “Шоли етиштиришда механизациядан фойдаланган ҳолда органик деҳқончиликни ривожлантириш” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги билим ва инновацияларини тарқатиш илмий-амалий хизматлар марказини ташкил этиш” техник ёрдам лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга ошириб келмоқда.
Лойиҳалар доирасида эришилган натижаларни баҳолаш ва уларни кенг оммага таништириш мақсадида жорий йилнинг 28 — июнь куни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Ўзбекистон – KOPIA ҳамкорлик лойиҳалари” мавзусида форум бўлиб ўтди
Унда Миллий марказ тизимидаги барча илмий-тадқиқот институтлари ва ҳудудий агрохизматлар марказлари (AKIS)дан вакиллар иштирок этди.
Тадбир давомида Корея технологиялари асосида чорвачилик ва гўшт етиштириш, сут маҳсулдорлигига эришиш борасида ҳам муҳим алоқалар ўрнатилиб, илмий асосланган тажрибалар синовдан ўтказилаётгани эътиборга молик саналади.