👨🏻💻 талабалар энди масофавий таълим олишлари мумкин;
🌎 хорижий ОТМлар учун ажратиладиган квота бу йил 2 бараварга оширилади;
💼 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассис хотин-қизлар учун 500 та квота ажратилади;
✍️ эндиликда мустақил/хорижий олий таълим муассасалари ҳар йили ўқишга кириш квоталарини ўзлари белгилайди;
📈 6 та ОТМда чет тили сертификатига эга бўлган абитуриентларга максимал балл қўшиб берилади.
Қабул жараёнлари кечикиши сабабларига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов изоҳ берди.
Магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракти давлат томонидан тўлаб берилади.
Президент қарорига кўра, бундан буён давлат ОТМлари магистратурасига ўқишга кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат буджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бунда:
- 2021/2022-ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;
- 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори қоплаб берилади.