8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Фуқароларнинг тижорат банкларидаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунги кунда мамлакатимизда банк тизимига аҳолининг ишончи тобора мустаҳкамланиб, уларга ўз омонатларини тижорат банкларига жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилмоқда.Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиган 2019 йил 5 ноябрдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунида пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш бўйича фаолият билан шуғулланишга фақат банклар ҳақли деб белгиланган. Шунингдек, банклар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Марказий банк томонидан бериладиган, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга ошириши назарда тутилган. Бундан келиб чиқадики, банклар фуқаролардан омонатларни жалб қилиш бўйича мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ташкилотдир. Бундан ташқари, ушбу қонунда омонат тушунчасига тариф берилган бўлиб, унда мижознинг талабига биноан ёки муддат ўтганидан кейин фоизлар ёхуд бошқа даромадлар билан ёки уларсиз ёхуд омонатчи ёки унинг ваколатли вакили ва пул маблағларини қабул қилувчи банк ўртасида, келишилган шартлар асосида қайтарилиши лозим бўлган пул маблағлари омонатдир (депозитдир) дейилган.Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар банк омонатчилари бўлиши мумкин. Омонатчилар ўзига тегишли пул маблағларини омонатларга жойлаштириш учун банкни танлашда эркиндир ва бир ёки бир нечта банкда омонатларга эга бўлиши мумкин.Республикамизда давлат томонидан омонатларни кафолатлаш тизими яратилган ҳамда қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 23 сентябрдаги “Жисмоний шахсларнинг хорижий валютадаги омонатларини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-2079-сон ҳамда 2008 йил 28 ноябрдаги “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4057-сон Фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди тўғрисида”ги низом ва бошқа бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини торган.Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонунига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги омонатлари ҳимояланишини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди тузилган бўлиб, фонд фаолиятининг мақсади банкнинг банк операцияларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чақириб олинган тақдирда фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўланишини ушбу Қонунда назарда тутилган шартларда ва миқдорда кафолатлашдан иборатдир. Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича Фонднинг ҳақ тўланишини кафолатлаши банк қайта ташкил этилганлиги муносабати билан лицензия чақириб олинган ҳолларга тааллуқли эмас.Қонунга кўра, Фонд юридик шахс ҳисобланади ва банклар билан ёзма равишда тузиладиган битимлар асосида фаолият юритади. Фонднинг мол-мулки банкларнинг мажбурий бадаллари, маблағ қўйилишидан олинган даромадлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан шакллантирилиши белгиланган.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди тўғрисида”ги низомга кўра, Фонднинг пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида сақланади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4057-сон Фармонига асосан омонатларнинг миқдорларидан қатъи назар, фуқароларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатлари бўйича тўла ҳажмда ҳақ тўлаш кафолатланган ҳамда улар тижорат банкининг маблағи ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат банкларининг бадаллари ва ажратмалари ҳисобига шакллантириладиган Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Ф.ОМОНТОШЕВ

Яккасарой туман Адлия бўлими

Юридик хизмат кўрсатиш маркази

Бош юрисконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×