8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Жаҳон савдо ташкилотининг 12-Вазирлар конференцияси ўз ишини бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 12-15 июнь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон савдо ташкилоти олий бошқарув органининг йиғилиши – ЖСТнинг 12-Вазирлар конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда ЖСТга аъзо мамлакатлар ва кузатувчи давлатлар савдо вазирлари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Шу йилнинг 12 июнь куни дастур доирасида очилиш маросими ва ялпи мажлис бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда кўп томонлама савдо тизимининг долзарб масалалари, шу жумладан, коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашиш, турли хил COVID-19 штаммларига қарши вакциналар ишлаб чиқаришда Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо билан боғлиқ жиҳатлари тўғрисидаги битим қоидалари (ИМҲСЖ)ни қўллашдан воз кечиш масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, балиқчилик субсидияларини оптималлаштириш, ЖСТ фаолиятини ислоҳ қилиш ва бошқа жиҳатлар кўриб чиқилди.

Вазирлар конференциясидаги онлайн нутқида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов ЖСТнинг коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашиш, озиқ-овқат инқирозини ҳал қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва кўп томонлама савдо тизимини мустаҳкамлашдаги муҳим ролини таъкидлади.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида ЖСТга аъзо бўлишининг мутлақ устуворлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини, жумладан, жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Ташкилот ишчи гуруҳининг 5-йиғилишида фаол илгари суришга тайёрлик билдирилди.

Шунингдек, Вазирлар конференцияси доирасида Ўзбекистон раислигида ЖСТга кираётган мамлакатлар норасмий гуруҳининг (IGAG) делегациялари раҳбарлари – вазирлар даражасидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг давомида Ташкилотга қўшилаётган мамлакатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокаралар жараёнида номзод мамлакатлар дуч келаётган асосий муаммо ва қийинчиликларни ҳал этиш борасида тўпланган амалий тажриба ва фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, Вазирлар конференцияси ЖСТнинг олий органи ҳисобланади. Вазирлар конференциясининг йиғилишлари 1994 йил 15 апрелдаги “Жаҳон савдо ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги Марракеш битими”нинг 4-моддасига мувофиқ ҳар икки йилда ёки ундан тезроқ вақт давомида ўтказилади. Бугунги кунга келиб 11 та конференция ўтказилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×