19.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Эндиликда мактаб битирувчиси AKFA Университетнинг иккинчи курсига ҳам қабул қилиниши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда олиб борилаётган ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш, ахборот сиёсатини шакилантириш ва амалга оширишда иштирок этиш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун AKFA Университети жорий йилнинг 7 июнь куни Матбуот анжумани ташкил этди.

Анжуман давомида AKFA University ректори Бекзод Жалилов: мактаб битирувчилари Университетнинг иккинчи курсига ҳам қабул қилиниши мумкин эканлигини айтиб ўтди ва бу жараён қандай амалга оширилишига изоҳ берди. Бундан ташқари AKFA University педагогик таркибнинг 60% хорижлик мутахассислар ташкил этади. Бу талабаларнинг билм олиш имкониятларини янада оширади. Университет қошида 17та факультет ҳам мавжуд бўлиб абитуриентлар ўзлари қизиққан йўналишни танлашлари мумкин.

Мазкур университетнинг асосчиси AKFA Medline тиббиёт маркази ҳисобланади. 2019-2020-ўқув йилидан бошлаб AKFA университетида Тиббиёт факультети ташкил этилиб, илк талабалар қабул қилинди. Тиббиёт факультетининг ўқув режаси Gachon университети дастури асосида тузилган. Университетда таълим сифатини таъминлаш ва янада такомиллаштириш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар жалб этилган. AKFA университетида 30 дан зиёд хорижлик талаба ҳам таҳсил олади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×