26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Маҳалла раисларини нега ўқитиш керак? Аниқроғи, уларни ким, қандай ва нималарга ўқитади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқандда маҳаллаларнинг институционал асосларини такомиллаштириш, мазкур тизим учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида вилоятида амалга оширилаётган ишлар ҳақида журналист ва блогерларни таништиришга қаратилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Юқорида тилга олинган масалалар бўйича вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Исроил Жабборов ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси директори Тоштемир Эргашев батафсиз сўз юритишди.

Дастлаб май ойида бўлиб ўтган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якуни ҳақида ахборот берилди. Вилоятдаги 1126 та маҳаллага раис сайланган бўлса, шундан 772 нафар раис биринчи марта ўз фаолиятини бошлади. Улардан 1087 нафари (96%) олий маълумотли, 39 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Бундан уч йил олдин сайланган маҳалла раислари орасида олий маълумотлилар 50 фоизни ташкил этган эди.

Эндиги вазифа маҳалла раисларини ўқитиш, улар малакасини оширишдан иборат эканлиги инобатга олиниб, 13 июндан бошлаб улар учун бошқарув асослари, бандликни таъминлаш, банк-молия ва кундалик фаолиятида керакли бўлган бошқа йўналишлар бўйича машғулотлар ташкил этилади. Шунингдек, машғулотлар раисларнинг соҳага оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан яқиндан таништиришга, ижтимоий-сиёсий билимлари, раҳбарлик кўникма ва малакаларини ошириш учун қаратилади.

Маҳалла раислари вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курсида 36 академик соатдан иборат ўқув машғулотларида иштирок этади. Машғулотларни олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда амалиётчи мутахассислар олиб боради.

Оқсоқолларни ўқитиш муҳимлигига гап йўқ. Аммо бу ерда бошқа масала мавжуд: уларни ким, қандай ва нималарга ўқитади?

Бундан уч йил аввал камина маҳалла раиси сифатида сайловдан кейин ташкил этилган ўқув машғулотларида иштирок этган эдим ҳамда уни ташкил этиш ва ўткизишда йўл қўйилган камчиликларини алоҳида қайд қилиб ўтган эдим. Ўқув дастури амалиётдан узоқ шахслар томонидан тузилганлиги кўриниб турарди. Дастур тузганлар оқсоқолларнинг ёшини, билим ва кўникмалари турлича эканлигини, уларни кўпроқ кундалик фаолиятларига асқотадиган маълумотлар билан қуроллантириш лозимлигини инобатга олмаган эди.

Машғулотларнинг фақат маъруза шаклида ўтилиши ҳам, янги инновацион усуллардан фойдаланилмаганлиги, ҳатто шу кунларда кенг тарқалган усул – слайдлар ёрдамида дарс ўтилмаганлиги кўпчиликнинг ҳайратини оширганди. Ўз-ўзидан ҳозир фақат бўру синф тахтаси воситасида дарс ўтадиган замонми, деган савол туғилганди

Маҳаллада ўсиб улғайган, унга раис этиб сайланган, кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эга одамларга “Маҳалла – миллий қадриятлар маскани”, “Коррупция ва жиноятчилик –   тараққиёт кушандаси”, “Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантиришнинг долзарб масалалари” каби ўнлаб назарий характердаги мавзуларни институт талабасига дарс ўтгандек маъруза ўқиш билан чекланиш зарур эмасди. Яна ачинарлиси шуки, аксарият маърузачилар Тошкентда, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан тайёрланган “Фуқаролар йиғинлари раислари учун ташкил этиладиган семинар-тренинглар бўйича тезислар тўплами”дан жой олган маълумотларни ўқиб бериш билан чекланган эди.

Аслида, машғулотларга ажратилган вақтдан самарали фойдаланиш, аудиторияда турли ҳаётий вазиятларни юзага келтириб, уларни ечимини топиш орқали уларни ҳам қизиқарли, ҳам фойдали бўлишига эришиш керак эмасми?

Тошпўлат Раҳматуллаев
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×