8.3 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Юртимизда энг кўп авариялар 23-27 ёшдаги ҳайдовчилар томонидан содир этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўтган йили юртимизда энг кўп ЙТҲлар 23-27 ёшдаги ҳайдовчилар томонидан содир этилган.

Яъни, 1 минг 613 ҳодиса айнан шу ёшдагилар ўртасида кузатилган. Умуман, бугун энг кўп авариялар умумий 37 ёшгача бўлган ҳайдовчилар томонидан содир бўляпти. 7681 та ЙТҲдан 4370 таси айни шу ёшгача бўлган ҳайдовчилар ҳиссасига тўғри келади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Ҳарбий ватанпарварлик кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизматининг билдиришича, ўтган йилнинг ўзида республика бўйлаб жами 10 мингта ЙТҲ рўй берган. Уларда 2 426 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур ЙТҲларда 9230 киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Жумладан, Фарғона вилоятида 1173 та, Тошкент вилоятида 1023 та, Тошкент шаҳрида 842 та ЙТҲ рўйхатга олинган. Наманган вилоятида 830 та ЙТҲ юз берган бўлса, Самарқанд вилоятида бу рақам 825 тани ташкил этган.

Жорий йилнинг 4 ойи давомида эса содир этилган 2173 та йўл-транспорт ҳодисаларининг илмий-амалий таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Фарғона вилояти (357), Тошкент шаҳри (284), Тошкент (277) ва Наманган (262) вилоятларда ЙТҲ сони сезиларли ошган. Энг ачинарлиси ЙТҲлардаги 3441 та ҳолат бевосита пиёдалар иштирокида содир бўлган бўлиб, бундан 1268 та ҳолатда ёш болалар ҳодиса иштирокчисига айланган.

ЙТҲларнинг аксарият қисми (2785 та) давлат аҳамиятига молик йўлларда юз берган. Шаҳар йўлларида 1981 та, маҳаллий йўлларда 1613 та ва халқаро йўлларда 1302 та рўй берган.

Қайд этилишича, аварияларнинг катта қисми, яъни 5187 таси сутканинг ёруғ вақтига тўғри келган. Тунги вақтларда 2497 та ЙТҲ рўй берган. Ҳафта кунларининг пайшанба, жума ва шанба кунларида кўпроқ ЙТҲлар рўйхатга олинган.

Шунингдек, тадбирда соҳа вакиллари ЙҲХББ ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди.

Жумладан, 1782 та ЙТҲлар йўл ҳаракатини нотўғри ташкил этиш ёки йўллардаги носозликлар туфайли рўй берган. Бу жами йўл-транспорт ҳодисаларининг 23,2 фоизини ташкил этмоқда. 1705 та ҳолатда пиёдалар ўтиш жойи бўлмаганлиги сабабли пиёдаларнинг белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтиши (22,2 фоиз) билан боғлиқ. 1221 та ЙТҲ (15,9 фоиз) тезликни меъёрдан ошириб юбориш сабабли содир бўлган. Ҳодисаларнинг 7,6 фоизида, яъни 584 тасида пиёдалар ўтиш жойларида содир этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×