Ўзбекистон февраль ойида дунёдаги энг йирик олтин сотувчисига айланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Февраль ойи якунларига кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин сотувчисига айланди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) шарҳида дейилади. 

Қишнинг сўнгги ойида жаҳон марказий банклари расмий олтин захираларини 24 тоннага оширди. Асосий талабни ривожланаётган мамлакатлар — Польша (+29 тонна), Хитой (+5 тонна), Туркия (+3 тонна), Иордания (+3 тонна), Қатар (+2 тонна) ва Чехия (+2 тонна) марказий банклари таъминлади.

Бунинг фонида Ўзбекистон ва Қозоғистон энг йирик сотувчилар қаторига кирди. Ўзбекистон захираларни 12 тоннага, Қозоғистон 8 тоннага камайтирди.

Январь-февраль ойлари якунларига кўра, ҳар икки Марказий банк 2025 йилда соф савдо ҳажми бўйича етакчи бўлиб қолмоқда — йил бошидан буён 4 тоннадан.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017–2025 йилларда Ўзбекистон қоғоз саноати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади. Қоғоз саноати қайта ишлаш саноатининг...

Больше похожих статей